Марсга ҳужум APP
Олтмиш ёшида илк марта учоққа чиққан, уйида эски ёзув машинкасидан бошқа биронта замонавий техника ускунаси бўлмаган Рей Бредбери фавқулодда қувваи зеҳни билан олис-олис галактикаларга худди фазогирлардай «саёҳат» қилади ва мўжизавий таассуротларини жаҳон аҳли билан баҳам кўради.
Муаллифнинг фантастика воситасида бундай ғаройиб «саёҳат»лари замирида улкан мажозий маъно ётади – у Эрдаги ҳаёт, хусусан, она табиатга муносабат аллақачон издан чиққанлигини алам, ўкинч ва заҳархандалик билан ифода этади. Ҳатто биз шаффоф марсликлар истиқомат қилади деб тасаввур этганимиз Марс сайёрасининг ҳам мана шу одамлар аллақачон бошига этиб бўлганини алоҳида уқтиради. Бу эса Эрдаги ҳар бир одамни чуқурроқ ўйлашга, ҳушёр бўлишга даъват этади.